Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
5 НАФАР МАҲКУМ ЎТАЛМАЙ ҚОЛГАН ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ
2021-03-30 10:39:42 607
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти адолатли жамиятни яратишга қаратилган десак муболаға бўлмайди. Адолатли жамиятда ҳар бир шахсга индивидуалл ёндашиш талаб этилади. Бундай ёндашувни жиноят қонунчилигида ҳам кўриш мумкин. Бундай ёндашувлардан бири Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддасида назарда тутилган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институти ҳисобланади.
Айнан шу институт орқали билиб-билмай жиноятга қўл ўриб қўйган, жазони ўташ даврида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, ўзига тўғри хулоса чиқарган маҳкумларни жазо муддатларини қисқартириш, уларни ўталмай қолган асосий ва қўшимча жазолардан озод этиш амалиёти қўлланилиб келинмоқда.
Шундай суд жараёнларидан бири Ёзёвон тумани Баҳор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан ташкил этилган сайёр суд мажлисида Ёзёвон туман ИИБ бошлиғининг 4 нафар маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этиш ҳақидаги тақдимномалари атрофлича ўрганилиб чиқилди. Суд жараёнида барча маҳкумлар содир этган қилмишларидан ўзларига тўғри хулоса чиқариб олишгани, ахлоқан тузалиш йўлига ўтиб фойдали меҳнат билан шуғулланишаётгани, бундай қилмишларни бошқа такрорламасликлари ҳақида кўрсатма беришган бўлса, Ёзёвон туман ИИБ вакили маҳкумлар жазони ўташ тартиб ва қоидаларига сўзсиз амал қилиб келишгани, ўрнатилган тартиб қоидаларни ўз вақтида бажаришгани, намунали хулқи билан ажралиб туришганини таъкидлади.
Суд маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг ҳам маҳкумлар ҳақидаги фикрларини эшитиб, прокурор фикрларини тинглаб 4 нафар маҳкумни Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси тартибида ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишни лозим топди.
Жазо муддатларидан озод этилган маҳкумлар эндиликда эркин фуқарога айланиб, оилалари ва жамият учун фойдали меҳнатни давом эттиришлари мумкин бўлди.