Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Вилоят ҳокими ташаббуси билан
2021-03-15 16:21:19 633
БИРИНЧИ БЎЛИБ ЁЗЁВОНДА
Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусда ёшларга ҳар томонлама эътиборни кучайтириш, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этиб, вилоятимиздаги мактабларга мусиқа асбоблари, спорт жиҳозлари етказиб бериш ташаббуси билан чиқди.
1-мактабда вилоят ҳокими томонидан Ёзёвон туманидаги мактабларга ажратилган мусиқа асбоблари ва спорт жиҳозларини эгаларига топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлди.
– Вилоят ҳоким ташаббуси билан мактабларга 1,5 млрд. сўмлик мусиқа асбоблари, 7 млрд. сўмлик спорт жиҳозлари ажратилди, – деди вилоят ҳоким ўринбосари Ф.Қосимов. – Қувончли томони мусиқа асбоблари ва спорт анжомлари Ёзёвонда биринчи бўлиб эгаларига топшириляпти.
– Президентимиз спорт ва санъат билан ошно бўлган фарзандларимиз ёт ғоялардан йироқ бўлади, – деб бежиз таъкидламаган, – деди туман ҳокими Д.Джалилов. – Вилоят ҳокими Х.Бозаров томонидан туманимиздаги 39 та мактабнинг ҳар бирига рубоб, дутор, доира каби 57 млн. сўмлик мусиқа асбоблари, баскетбол, футбол, волейбол, қўл тўплари, стол тенниси 117,5 млн. сўмлик спорт жиҳозлар келтирилди. Бунга жавобан ўқувчиларимиз орасидан чемпионлар, санъаткорлар чиқишига ишонамиз.
Мусиқа асбоблари ва спорт жиҳозлари эгаларига тантанали топширилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ