Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилди

×

 2021-03-12 12:23:28    631

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳукуматнинг тегишли қарори (№710, 11.11.2020й) билан, аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистонда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
Ҳукумат қарори билан, яна қуйидагилар тасдиқланди:
- Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;- Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури;- Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати;- Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Президент Фармонида Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни 2022 йилда ўтказиш белгиланган эди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ