Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Дилшоджон Джалилов: "ТАДБИРКОРЛАР МАРКАЗИ ИШЛАСИН, токи тадбиркорлар сўровига шу ердан жавоб топсин"

×

 2021-03-03 19:01:55    666

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими Д.Джалиловнинг тадбиркорлар учун ўтказган навбатдаги қабулида 25 нафар тадбиркор ўз муаммо ва сўровлари билан иштирок этди. 10 дан ортиқ тадбиркорнинг иши шу ерда битди.

– Ўз уйимда боғча очганман, – деди иштирхонлик Зикрё Бозоров. – Уни кенгайтириб 150 ўринли қилмоқчиман. Туман ҳокими банк ҳодимларига топшириқ берди. Банк менга кредит берадигон бўлди. Раҳмат!

Туман ҳокими қабулига келган барчани эшитди. Бирор одам қолмади.

– Тадбиркорлар марказидаги ҳодимлар ишлашлари керак, – деди ҳоким. – Токи тадбиркор арзимаган савол, учун овора бўлмасин. Богчаларга болалар қамровини 85 фоизга чиқарамиз. Тадбиркор боғча қураман деяпти нима учун ёрдам бермаслик керак.

Туман ҳокимининг учинчи маротаба тадбиркорлар учун қабулидан бу ерга келган барча рози бўлганлиги юз-кўзидан кўриниб турарди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ