Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МУРОЖААТ

×

 2021-02-02 14:40:56    595

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳурматли фуқаролар!

Сиз ва яқинларингиз билан ёнғин, ис газидан заҳарланиш ҳодисалари содир бўлмаслиги учун Ёзёвон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

Хоналарни иситиш мақсадида ностандарт, қўлбола, яъни, темирдан ясалган ҳамда электр иситиш печларидан фойдаланманг.

Хонадон ва иш жойингиздаги иситиш мосламаларини назоратсиз ва қаровсиз қолдирманг.

Иситиш печларининг мўри (дудбўрон)ларини тўғри ва мустаҳкам ўрнатилганлигига аҳамият қаратинг, яъни, печда ёнаётган газ, ўтин, кўмирдан ажралиб чиқаётган газларни ташқарига тўлиқ чиқиб кетаётганлигига ва мўрининг ташқарига чиқиб турган қисми тепага қараган холда бўлишига эътибор қаратинг, мўриси йўқ печлардан фойдаланиш фожеа сабабчисидир.

Хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқни ёқманг, агарда ёниқ бўлса, ўчирманг, газ тўлган хонани шамоллатинг.

Ёш болаларни уйда назоратсиз, ёлғиз қолдирманг.


Facebook, Telegram