Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Вилоят ва туман Кенгашлари сессиялари
2020-12-28 15:47:31 734
БЮДЖЕТ ТАСДИҚЛАНДИ
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясини видеселектор тарзида шаҳар ва туманларда ҳам кузатиб борилди.
Сессияга вилоят кенгаши депутати Р.Камолов раислик қилди.
Кун тартибидаги 2021 йил учун “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига асосан Фарғона вилоят маҳаллий бюджетининг асосий кўрсаткичлари юзасидан вилоят молия бошқармаси бошлиғи В.Назаров маъруза қилди.
Маърузачиги савол ва таклифлар бўлди. Жумладан “Фарғона ҳақиқати”–“Ферганская правда” газеталари Бош муҳаррири М.Обидов узоқ йиллардан бери муаммоли бўлган саволни берди. Яъни “шаҳар ва туман ҳокимликлари газеталари муассис учун хизмат қилади. Ҳокимлик томонидан чиқариладиган қарор ва фармойишларни халққа етказади. Лекин бюджет параметрлари белгилагаётганда ҳокимлик газеталарига маблағ ажратиш кўзда тутилмайди, дея савол берди. Маърузачи бу масалани инобатга олиб, молия вазирлигига таклиф киритишини айтди.
Вилоят кенгаши депутатлари томонидан қарор лойиҳаси тасдиқланди.
--------------
Халқ депутатлари туман кенгашининг йигирманчи сессиясини кенгаш раиси, туман ҳокими Й.Бойигитов очди ва олиб борди.
Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор бошлиқлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибидаги “2021 йил учун туман маҳаллий бюджетининг асосий кўрсаткичлари юзасидан” туман молия бўлими мудири С.Мирзаев маъруза қилди.
– 2021 йил учун туман молия бюджети ҳаражатлари 90 млрд. 997 млн. сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 123 фоизга ортиғи билан режалаштириш кутилмоқда, –деди маърузачи. – Мактабгача таълим соҳасига 10 млрд. 73 млн. сўм, халқ таълими соҳасига 5 млрд. 322 млн. сўм соғлиқни сақлаш соҳасига 36 млрд. 462 млн. сўм шулар жумласидандир.
Бу галги сессияда депутатлардан тортиб, бошқа иштирокчилар жуда фаол бўлишди. Кўплаб савол ва таклифлар билдирилди. Саволларга туман ҳокими, тегишли ўринбосарлар, ташкилот раҳбарлари жавоб беришди. Таклифлар инобатга олинди.
Кун тартибидаги “Халқ депутатлари Ёзёвон тумани кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида”ги масалани кенгаш раиси Й.Бойигитов атрофлича шарҳлаб, тушинтириб берди.
– Илгари депутатлар билан ташкилий-назорат бўлими шуғулланган бўлса, энди алоҳида котибият иш олиб боради, – деди маърузачи. – Котибиятда икки киши бош мутахассис ва мутахассис ишлайди. Бош мутахассис депутатлар ичидан танлаб олинади.
Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ