Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЁЗЁВОН ТУМАНИ АҲЛИГА МУРОЖААТ

×

 2020-12-26 11:23:17    926

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳурматли юртдошлар!

Барчамизга яхши маълумки, Республика махсус комиссиясининг баёноти билан бу йилги Янги йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.

Бу бежиз эмас, албатта. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда, шу жумладан, Фарғона вилоятида ҳам коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камайиб, вазият барқарорлашган бўлса-да, эпидемия ҳали тугагани йўқ.

Шу боис Республика махсус комиссиясининг тавсияларига амал қилган ҳолда Янги йил байрамини оилангиз даврасида ўтказишингизни маслаҳат бераман.

Байрам кунлари қуйидаги шахсий-гигена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўрайман:

Биринчидан, агар зарурат бўлмаса, уйингиздан ташқарига умуман чиқманг. Байрам дастурхонига маҳсулот харид қилиш учун кўчага чиққанингизда, албатта, тиббий ниқоб тақишингиз ва одамлар билан 2 метрдан кам бўлмаган масофада мулоқот қилишингиз керак. Тиббий ниқоб ва оралиқ масофа сизни вируслардан асрайди.

Иккинчидан, қаерда бўлишингиздан қатъий назар, юз ва қўлларни тез-тез ва оқар сувда совунлаб ювинг, дезинфекцияловчи суюқликлардан фойдаланинг, кўзингизни қўлингиз билан асло ишқаламанг.

Йўталсангиз, аксирсангиз оғизни дастрўмол, салфетка билан ёпинг.

Шамоллаш ёки грипп аломатлари бор инсонлардан энг камида 2 метргача яқинлашманг, улар билан бир хонада бўлманг.

Байрам кунлари янги узилган сабзавотлар, кўкатлар, меваларни ювиб, кўпроқ истеъмол қилинг. Бу сизнинг иммун тизимингизни мустаҳкамлайди.

Агар ўзингизда қуруқ йўтал, томоқ оғриғи, нафас қисиши ва иситма кузатилса, ўтиб кетади, деб бепарво бўлмай, зудлик билан оилавий шифокорга мурожаат қилинг!

Юқоридаги тавсияларга амал қилиб, байрамни ўз оилангиз бағрида, шоду ҳуррамликда ўтказинг!

Й.БОЙИГИТОВ,

Ёзёвон тумани ҳокими.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ