Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁЗЁВОН ТУМАНИ: 2-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА
2020-12-17 09:43:18 721
Ёзёвон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари И.Ходжаев 2-сектор штабининг режа-графиги асосида, Юқори Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини биносида фуқароларнинг сайёр қабули ташкил этилиб, фуқаролар билан бирма-бир учрашилди.
Учрашувда 2 нафар фуқаронинг муаммолари жойида бартараф этилиб, 9 нафар фуқаронинг муаммолари ўрганиш учун қабул қилиниб, туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда туман электр тармоқлари кархонаси раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Сектор раҳбари томонидан сектор ҳудудидаги кўмир маҳсулоти билан савдо қилувчи тадбиркорлар билан учрашиб, сотилаётган кўмир маҳсулотларини нархларини ўрганиб чиқди.
Ўрганиш натижалари юзасидан тадбиркорларга кўмир маҳсулотларини нархларини оширмаслик чораларини кўриш ҳақида кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Сектор ҳудудидаги Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинидаги 7-умумтаълим мактабида уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ўзлари қизиққан касб-ҳунар ва тўгаракларга жалб этиш юзасидан тағрибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, туман маданият бўлимининг “Ёзёвон наволари” ашулла ва рақс ансамбили томонидан иштирокчиларга коцерт дастури тақдим этилди.
Бундан ташқари, маданият бўлимида ташкил этилган “Бинафша” рақс тўгараги қатнашчилари ҳам ўз чиқишлари билан ёшларнинг ҳушнуд этдилар.