Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


КОНСТИТУЦИЯ – ИСЛОҲОТЛАР ВА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИНИНГ АСОСИ

×

 2020-12-05 14:03:16    718

PDF юклаш
Чоп этиш


Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган туман тадбири том маънода мазмунли ва мароқли ўтди.

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тадбирларида бошловчилик қилиб, тобланган Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р.Ҳошимов тадбирни байрамона шеърлар билан бошлаб берди.

Туман ҳокими Й.Бойигитов йиғилганларни ва улар орқали жамоадошлари, оила-аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги билан табриклаб, Конституциянинг асосий мезонларига тўҳталди.

Туман адлия бўлими бошлиғи З.Бўтабоев “Конституция – бахтимиз қомуси" мавзусида маъруза қилди. Маърузачи асосий қомусимиз мазмун-моҳиятига атрофлича тўҳталиб, байрам билан қутлади.

Тадбирни бадиий қисмида ижро этилган жонли қўшиқларни барча берилиб тинглади.

Конституция кунига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ