Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАСТУРЛАР ТАҚДИМОТИ
2020-12-05 14:00:21 692
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соҳлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 октябрдаги ПФ-6079 фармонига асосан “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясида 2020 йилнинг IV чорагида Ёзёвон тумани белгилаб олинган. Бунга асосан туманимизда IT технологияларини кенг жалб қилган ҳолда бир қатор соҳаларни ривожлантириш, шаффофлигини таъминлашда дастурий таъминотлар ишлаб чиқилмоқда.
Туман ҳокимлигида Ёзёвонни ривожлантириш борасида рақамли технологиялар маркази томонидан ишлаб чиқилган балиқчиликни ривожлантириш, битирувчиларни ишга жойлаштириш ҳамда сув омборида сув ўлчаш бўйича инновацион технологияларни жорий этиш дастурларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот тадбирида, туман ҳокимлиги, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутасаддилари, Марғилон шаҳрида жойлашган Рақамли технологиялар маркази директори ҳамда дастурчилари, балиқчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар.
РТМнинг дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган дастурлар тақдим этилди. Йиғилганлар ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар. Дастурлардаги камчиликлар вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази раҳбари ҳамда “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурининг вилоятда бажарилишига масъул Сирожиддин Маҳмудов томонидан рўй-рост айтилди.
Камчиликларни бартараф этиш учун РТМ директори Б.Жалилов ўз фикрларини билдириб ўтди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Эргашев Ёзёвонга кириб келаётган бу янгиликлар пишиқ-пуҳта бўлишини таъкидлади.