Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЛОНЧИЛАР УЗОҚҚА КЕТИША ОЛМАДИ
2020-11-24 09:55:58 659
Фуқаролар Ж. ва А. ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлган ҳолда Гулистон маҳалласи, Навбаҳор қишлоғи ҳудудида фуқаро Д.га ҳужум қилишади. Унга ҳаёти учун ҳавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг “Red Mi-8” русумли, баҳоси 1 миллион 500 минг сўмлик қўл телефонини ва телефон ғилофи ичида бўлган 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида Ж. ва А. нинг шахси аниқланди. Улардан бир дона “Red Mi-8” русумли, баҳоси 1 миллион 500 минг сўмлик қўл телефони ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳозирда жиноят иши А. ва Ж. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари билан айблаш ҳақидаги айблов ҳулосаси билан туман судига юборилди.