Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАҲОРАТ ДАРСИГА АЙЛАНДИ

×

 2020-11-06 16:57:24    812

PDF юклаш
Чоп этиш


2-мактабда тумандаги мактабларнинг инглиз тили ўқитувчилари семинар-тренинги ўтказилди. Тренингни шу мактабнинг иқтидорли инглиз тили фани ўқитувчиси Насибахон Холматова ташкиллаб, олиб борди.

Янгича услубда ташкил этилган семинарда иштирокчилар бўлинган ҳолда нутқ ўстириш машғулотида бир-бирларини тўлдирган ҳолда инглиз тилида мулоқот олиб бордилар.

Инглиз тилида куйланган қўшиқда тушириб қолдирилган сўзларни топиш машғулоти ҳам жуда қизиқарли ўтди. Бу машғулотда ҳам қатнашчилар фаоллик кўрсатишди.

Ҳаракатни ифодалаган ҳолда мулоқотни ўрганиш машғулоти, об-ҳавога мослаб сўз ҳаракатлари ясаш, дарс жараёнида амал қилиниши лозим бўлган тил қоидалари бўйича машғулотлар ҳам иштирокчиларга янгилик бўлди.

Маҳорат дарсига айланган семинардан қатнашчилар ўзлари учун зарур бўлган кўникмаларни олишди.

И. КАРИМОВ,

Р. ШОДМОНОВ. 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ