Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Туман Кенгаши сессияси

×

 2020-10-26 16:09:55    673

PDF юклаш
Чоп этиш


ФАРМОН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАДА

Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. VI чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашининг ўн еттинчи сессиясида вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, тегишли туман ҳокимининг ўринбосарлари, мактаб директорлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

 

 

Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Й.Бойигитов очди ва олиб борди.

 

 

Кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси ҳамда бу борада ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида”, туман халқ таълими бўлими мудири Ф.Юлдашев маъруза қилди.

 

 

Маъруза юзасидан музокараларда 36-гуманитар фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Б.Усмонова, 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ю.Каримова, ўқувчининг онаси Ф.Умарова ва бошқалар сўзга чиқдилар.

 

 

Шунингдек халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Мирзалиев кун тартибидаги масала юзасидан муносабат билдирди.

 

 

Туман ҳокими, Кенгаш раиси Й.Бойигитов сессияда якунловчи нутқ сўзлади.

 

 

Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб, қарор лойиҳаси қабул қилинди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ