Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ҳаж ва Умра зиёратига боришни ташкил етиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим етиш, уларни ташкил қилиш бўйича фуқаролар аризаларини қабу

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Ҳаж ва Умра зиёратига боришни ташкил етиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим етиш, уларни ташкил қилиш бўйича фуқаролар аризаларини қабул қилиш

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Фуқаролик

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Жисмоний шахслар

Ташкилот:

Вилоят Хаж ва Умра маркази

Боғланиш:

Фарғона шаҳри, А.Навоий кўчаси, 15-уй. Телефон: 244-07-50

Хаж ва Умра зиёратига боришни ташкил етиш тартиби тўғрисида ахборотлар, уларни ташкил қилиш бўйича фуқаролар аризаларини қабул қилиш

1.Фарғона вилоятида Ҳаж зиёратига бориш истагини билдирган фуқаролар аввало яшаб турган қишлоқ фуқаролар йиғинига (туманлар ҳудудида) ёки маҳалла фуқаролар йиғинларининг раисларига (Фарғона шаҳри ҳудудида) «Ҳаж зиёратига борувчи номзодлар навбат дафтари»да навбатга туриш учун ариза билан мурожаат қилишлари лозим. Ариза ҚФЙ (МФЙ) раиси номига ёзилиб, унда фуқаронинг паспорт нусхаси илова қилинади.

Шунингдек, зиёратчилар қўйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

саломатлиги;

тўлов қобилияти;

ёшининг мутаносиблиги (35 ёшдан 75 ёшгача)

навбати келганлиги;

ҚФЙ ёки МФЙда зиёратга маънавий тайёргарлиги;

46 ёшдан кичик аёллар учун маҳрамнинг борлиги.

2.  Ð£Ð¼Ñ€Ð° зиёратига бориш истагини билдирган фуқаролар вилоят Ҳаж ва Умра марказига ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Юклаб олиш учун манба



Ҳизмат нарҳи ва тўлаш тартиби:

Кўриб чиқилмоқда

Ҳизматни кўрсатиш муддати:

Кўриб чиқилмоқда

Натижани олиш усуллари:

Шахсан ташриф буюриш орқали. Бир вақтнинг ўзида тақдим етиладиган ҳужжатларнинг нусхалари фойдаланувчининг Ягона порталдаги кабинетига ва унинг електрон почтасига юборилади.

Хизмат натижаси:

Ҳаж ва Умра зиёратига боришни ташкил етиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим етиш, уларни ташкил қилиш бўйича фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўйича аризани кўриб чиқиш тўғрисида хабарнома.

Рад этиш сабаблари:

  • Хизматнинг регламенти билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этмаслик;
  • Ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни тақдим этиш;
  • Аризада ҳақоратомуз, таҳқирловчи сўз ва ибораларни ишлатиш, реклама матнларининг мавжудлиги;
  • Қонунга зид бўлган исталган бошқа ҳатти-ҳаракати.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Аризачи сифатсиз кўрсатилган хизмат учун ва масъул ходимнинг еътиборсизлиги устидан қонун доирасида юқори турувчи ташкилотларга шикоят юбориш ҳуқуқига ега.