Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ЎЗ МУЛКИНГНИ ЎЗИНГ АСРА!
2020-10-02 16:29:16 687
Буюк Ипак йўли устида жойлашган, халқ тилида "қурт бозори" номи билан машҳур Гулистон МФЙ га қарашли Навбаҳор қишлоғидаги савдо дўконларининг таърифи тўрт томонга кетган.
Ёзёвон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, подполковник Х. Тошпўлатов мазкур ҳудуддаги савдо дўконларининг эгалари билан учрашиб, жиноятчиликни олдини олиш мақсадида, дўконларга кузатув камералари ўрнатиш бўйича тавсиялар берди.
Ушбу савдо дўконлари катта магистрал йўл ёқасида жойлашганлиги сабабли, бошқа вилоят фуқаролари ҳам бу ерда тўхтаб, савдо қилишлари, кузатув камералари келгусида жиноятчиликни, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун хизмат қилишини тадбиркорларга тушунтириб ўтилди.