Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ЮРТ ОБОДЛИГИ, АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА
2020-07-01 16:36:04 1009
Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 4 июнь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига июнь-август ойларида республикамизнинг барча маҳаллаларида хонадонлар ва кўчаларни обод ҳамда кўркам қилиш бўйича топшириқ берилди.
Шу мақсадда, жорий йилнинг июнь-август ойлари давомида юртимизда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хонадонлар, кўчалар ва маҳаллаларни обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Юқоридаги шиор остида хонадонлар ва кўчаларда 2020 йил июнь-август ойларида амалга ошириладиган тадбирлар доирасидаги Ҳаракатлар режаси, ҳаракатлар режасининг мазмун-моҳиятини ёритиш бўйича медиа-режа, “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонларини амалиётга жорий этиш бўйича ишчи гуруҳлар тасдиқланди.
Бўлимимиз томонидан жойларда уй-жойларнинг кўриниши, томи, девори, тандирхона, молхона, сомонхона кабилар тартибга келтиришга кўмаклашиляпти.
Халқимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, 20 та хонадонга 100 тадан жўжа тарқатилди.
Амалга оширилаётган бу ишларнинг бари юрт ободлиги, аҳоли фаровонлиги учундир.