Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 24 пользователей Статистика телефон доверия


ЧЎМИЛИШ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК!

×

 2020-05-27 12:04:45    1033

Скачать PDF
Печать


Ўзбекистон Республикаси, жумладан Фарғона вилояти ўзининг ажойиб, бепоён серҳосил ери, табиий иқлими, кўплаб анҳорлари, кўллари, дарёлари ва сунъий сув ҳавзалари билан машҳур бўлган серқуёш диёр.

Шу юртнинг серқуёш кунларида чўмилиш болалар ва катталар учун чиниқишнинг асосий омили ҳисобланади. Чунки сув энг кучли ва самарали чиниқтирувчи восита. Сув организмда қон айланишини яхшилайди. Оксидланиш жараёнларини фаоллаштиради, асаб ва мускул тизимларининг тонусини оширади. У тана, оёқ мускуллари, елка камарининг бир меъёрда ривожланишиги, нафас олиш тизимига яхши таъсир этади. Бу жиҳатларни шакллантириш учун ҳозирги кунда юртимизда бир нечта сув спорти саройлари, очиқ сув мажмуалари, турли кўринишда жиҳозланган болалар сув ўйингоҳлари ташкил этилган.  

Аммо, ҳозирда назоратсиз қолган айрим болаларни лойқа, ифлосланган ҳамда чиқиндилар кўп оқадиган сув ўзанларида чўмилишлари ҳам кузатилмоқда. Бунинг натижасида болаларнинг чўкишлари кўп кузатилмоқда. Рухсат этилмаган сув ҳавзаларида, яъни кўл, канал, анҳор, сой, сунъий сув ҳавзалари ва гидроиншоотларда фуқароларни, айниқса ўқувчиларнинг чўмилишига рухсат берилмайди.

Чўкиш – бу нафас олиш органларининг турли суюқликлар, асосан сув билан тўлишига айтилади. Чўкиш оқибатида ҳаётий муҳим органларнинг (нафас олиш, қон айланиш органлари, марказий асаб тизими) функцияси бузилади ва кўпинча ўлим билан тугайди.

Бундай ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун авваламбор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Бунинг учун биринчи навбатда об-ҳаво қуёшли ва шамол бўлмаган пайтда, ҳаво ҳарорати +20-250С, сув ҳарорати +17-190С дан кам бўлмаган шароитда, ота-оналаринг ва яқинларинг назоратида фақатгина рухсат этилган сув ҳавзаларида чўмилишларингиз тавсия этилади.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари ўз ҳудудларидан оқиб ўтган Катта Фарғона канали, Катта Андижон магистрал канали ва бошқа сув ҳавзаларида, одамлар чўмилишни одат қилган руҳсат этилмаган жойларда “ЧЎМИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!” огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатишлари, келиб чиқиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда виждонан масъул эканликлари тўғрисида эслатиб ўтмоқчимиз.

А.СОТВОЛДИЕВ,

Ёзёвон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва фуқаро муҳофазаси фоалиятини ташкил этиш, хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи, оддий аскар.