Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 7 пользователей Статистика телефон доверия


ТЕХНИКАЛАР МАВСУМГА ШАЙМИ?

×

 2020-05-12 11:05:01    988

Скачать PDF
Печать


Ғалла ўрим-йиғими бошланишига саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан ўримда иштирок этадиган техникалар ва автомашиналарни мавсумга ҳозирлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, дон ташиш автомобиллари, ўрим комбайинлари ва бошқа шу каби техника воситаларининг созлигини текшириб чиқиш, улардаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўрганиш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Шу ўринда ўримда иштирок этувчи ҳайдовчи ва мутасадди ходимлар қуйидагиларга жиддий эътибор беришлари мақсадга мувофиқ бўлади:

- дон ташишда қатнашаётган автомобиль ва бошқа транспорт воситалари ҳамда двигателларни соз учқун ушлагич билан мажбурий жиҳозлаш ўрим даврида ёнғинларни олдини олиш ишларидаги муҳим чора-тадбирлардан бири ҳисобланади;

- автомобиллардаги ҳамма электр тармоқ симлари яхши ҳимоя қобиқларига эга ва яхшилаб ўрнатилган бўлиши керак;

- ғалла майдонларида чекиш қатъиян тақиқланади;

- ғалла ташувчи транспорт воситалари двигатель коллектори ҳимояловчи ён ва олд қопқоқлари, ёнғин ўчиргич, учқун ушлагич ҳамда белкурак билан таъминланган бўлиши шарт.

Шунингдек, ҳайдовчилар ўрим-йиғим ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари даврида қуйидагиларга эътибор беришлари лозим:

-   двигателни мойлаш, ёқилғи тарқатиш тармоқларининг созлигини доимий назорат қилиши, уларни тоза сақлаши, ёқилғи ва мойларнинг томишига йўл қўймаслиги;

-   двигателни фақат совутган ҳолда ёқилғи йўлини беркитиб тозалаш;

-   бензин ёрдамида ҳаракатланадиган автомобилларнинг учқун ушлагичларини ҳар куни бир маротаба, дизель ёқилғили автомашиналарни эса ҳар 12 соатда бир маротаба қурумлардан тозалаш;

-   коллектор ва тутун чиқарувчи қувурларнинг фланецли уланган жойларидан газ чиқса, тезда бу камчиликларни бартараф этиш лозим.

Тунгги вақтларда автомобилларга умуман ёқилғи қуйишга руҳсат этилмайди. Фақатгина айрим ҳолларда тунда ёқилғи қуйишга зарурат бўлса, электр фонарлари ёки бошқа автомашиналарнинг чироқлари нури остида алоҳида шу мақсадга мўлжалланган жойларда ўтказилиши мумкин.

Юқоридаги кўрсатмаларга амал қилинса, элу-юртимиз ризқи бўлмиш бошоқли дон ўрим-йиғимини беталофат ўтказамиз.

 

С.УМАРОВ,

Ёзёвон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник.