Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 9 пользователей Статистика телефон доверия


ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЁЗЁВОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-04-29 14:58:11    1093

Скачать PDF
Печать


Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Й.Бойигитов очди ва олиб борди.

  VI чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашининг еттинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, сиёсий партиялар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситаси вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан туманимизга бириктирилган вакиллар вилоят Статистика бошқармаси бошлиғи С.Шамшидинов ҳамда “Мадад Инвест Банк” вилоят филиали бошқарувчиси Ф.Шокиров иштирок этишди.

Сессияга “14-Пахтачи” сайлов округидан депутат У.Деҳқонов котиблик қилди.

Сессия кун тартибида куйидаги масалалар кўрилди.

1-масала: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23-24 апрель кунлари аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишини олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий-қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чораларини амалга ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари фаолиятларини тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш бўйича сектор раҳбарларининг ахбороти.

        2-масала: секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш жадвалини тасдиқлаш.

        3-масала: аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.

        4-масала: мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш бўйича асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида туман ҳокимининг ахбороти.

        5-масала: касаллик юқтириш хавфи юқори, ўрта ва паст даражада бўлган туман ҳамда фаолият турларини таҳлил қилиб, карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича масъуллар (ТТБ ёки ДСОМ раҳбари) ва депутатлар фикрини эшитиш ҳамда Республика комиссиясига таклифларни тасдиқлаш.

        6-масала: аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида туман ҳокимининг ахбороти.

        7-масала: Муҳтарам Президентимиз томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли моддий кўмак бериш бўйича илгари сурган ташаббусларини қўллаб-қуватланиши бўйича ҳудуд тадбиркорларини Мурожаатномасини ўқиб эшиттириш.

 Кун тартибидаги масала юзасидан, 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Й.Бойигитов ахборот берди.

–Ёзёвон туманида 2020 йил 1 апрель ҳолатига 172 та саноат корхоналари (жами ишчи ходимлари 644 нафар) фаолият юритмоқда, –деди маърузачи. –Хусусан, енгил саноат корхоналари 69 та (348 нафар ишчи), озиқ-овқат саноати 20 та (44 нафар ишчи), мебел саноати 2 та (13 нафар ишчи), қоғоз саноати 2 та (2 нафар ишчи), қурилиш материаллари 11 та (31 нафар ишчи) қурилиш корхоналари 21 та (69 нафар ишчи), 3 та нефт-кимё (6 нафар ишчи), транспорт йўналишида 11 та (58 нафар ишчи) ва улгуржи савдода 33 та (73 нафар ишчи)ни ташкил этади.

Пандемия даврида карантин туфайли 83 та корхона (358 нафар ишчи) фаолиятини вақтинча тўхтатган. Кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 42 та корхоналар (210 нафар ишчи) фаолиятини босқичма-босқич тиклашга эришилмоқда. Жумладан, АТ Халқ банки туман филиалидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида “Ёз Текстил” МЧЖга пахтани қайта ишлаш лойихасига 200 млн сўм, “Седона Фарм” ХКга аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳасига 223 млн сўм, АТБ Агробанк туман филиали томонидан “Феруза Абдураимовна” МЧЖга шлакаблок ишлаб чиқариш лойихасига 60 млн сўм, “Ёзёвон иссиқ нон” ХКга нон махсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасига 100 млн сўм ва “Насруллохон” ДХга иссиқхона ташкил этиш лойихасига 150 млн сўм жами 733 млн сўм имтиёзли кредит ажратилиш юзасидан туман хамда вилоят ишчи гурухларининг ижобий хулосаси тақдим этилди ва ижро учун тижорат банкларига юборилди.

Бундан ташқари, тумандаги 18 та йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаолиятини тиклашга ёрдамлашиш мақсадида, ишчи ходимларини ташиш учун мўлжалланган М-1, М-2 ва М-3 тоифадаги транспорт воситаларига ва хом-ашё, махсулотларини ташишга мўлжалланган N-1, N-2 ва N-3 тоифадиги юк транспортларига вилоятлар аро ва вилоятимиздаги шахар-туманлар аро харакатланишга рухсат берувчи махсус рўйхати шакллантирилиб, вилоят хокимлиги, вилоят ИИБ бошқармаси, вилоят ИИБ ЙХХБ бошқармалари томонидан тасдиқланди ва барча карантин постларига тарқатилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида тумандаги 210 нафар фуқароларнинг иш жойлари тикланиб, доимий даромад билан таъминланишига эришилмоқда. Холат юзасидан тегишли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Шунингдек, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Б.Усмонов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ҳ.Ташпулатов, 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи  А.Ахуновнинг ахборотлари тингланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Тешабоева маъруза қилди.

33 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида шакиллантирилган 2070 та эхтиёжманд хонадонлар дастлабки рўйхати туман ҳокимлигида ташкил этилган махсус комиссия ва депутатлар иштирокида қайта кўриб чиқилди, –деди З.Тешабоева. –Ўрганишлар натижасида аниқланган падемия даврида ишсиз қолган фуқаролар ҳамда ҳақиқий эҳтиёжманд, деб топилган фуқаролар рўйхати қайта шакллантирилди.

Шакллантирилган рўйхатга асосан туманда жами 1280 та хонадонда яшовчи 2419 нафар фуқаролар меҳнатга лаёқатли, лекин ҳозирги кунда ишсизлиги, доимий ижтимоий нафақа олаётган 491 та, ногиронлиги бор 202 та, боқувчисини йўқотган 81 та хонадонлар мавжудлиги аниқланди.  Ушбу хонадонлардан энг қийналган эҳтиёжманд ҳомийлар томонидан ёрдамга муҳтож 206 та хонадонлар ажратиб олинди.

Кун тартибидаги учинчи ва тўртинчи масалалар юзасидан туман ҳокими Й.Бойигитов ахборот берди.

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Д.Абдуллаев,

туман давлат санэпидстанция ва осойишталик маркази раҳбари М.Сидиқов ахборотлари тингланди.

Ёзёвон тадбиркорларининг Мурожаатини «Ёзёвон текстил» МЧЖ раҳбари Ш.Мамадалиева ўқиб эшиттирди.

Депутат И.Шералиев томонидан эҳтиёжманд оилаларга банк кредитлари ажратиш ҳақидаги таклиф ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ,

туман ҳокими матбуот котиби – Ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Раҳматилло ШОДМОНОВ олган суратлар.