Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИ РАҲБАРИЯТИ ЁЗЁВОН ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2024-04-13 16:04:28 222
Фарғона вилоят судининг раиси томонидан тасдиқланган режага мавофиқ Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б.Ваҳобов рахбарлигида, гуруҳ аъзолари Бекзод Ҳайдаров, Дилдора Азимова, Худоберди Холиқов ва Азизбек Акбаров иштирокида Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудидаги 1-касб-ҳунар мактаби биносида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, ниқоҳдан ажратиш, тадбиркорликни субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганишга қаратилган сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул аввалида Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б.Ваҳобов томонидан бугунги кунда мамалакатимизда суд ҳуқуқ масалалари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти янги қабул қилинган қонунлар бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Шундан сўнг фуқароларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан судьялар томонидан фуқаролар қабули ташкил этилди.
Сайёр қабулда ўндан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, тегишли йўналишлар бўйича судьялар томонидан тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Сайёр қабул якунида фуқароларга суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар мунтазам ўтказилиши, бундан ташқари фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан иш кунларида туман судига мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди.
Худоберди ХОЛИҚОВ,
жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.