Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ЭНДИЛИКДА, МИБ ҲИСОБ РАҚАМЛАРИГА ТЎЛОВЛАР ФАҚАТГИНА “МУНИС” ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
2022-12-29 09:49:43 271
Мажбурий ижро бюроси органлари иш фаолиятида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилган ҳолда яратилган ахборот тизимлари туфайли ижро иши бўйича барча жараёнларни автоматлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Ижро ҳужжатлари бўйича жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш, шунингдек қарздорлардан ундирилаётган маблағларни ўз вақтида ундирувчиларга тақсимлаш мақсадида, тўловларни фақатгина “Мунис” тўлов тизимларининг “0209” МИБ тўлови хизмати орқали қабул қилиш тизими йўлга қўйилди.
Шу сабабли, 2023 йилнинг 10 январь кунидан бошлаб Бюронинг барча туман (шаҳар) бўлимларининг ҳисоб рақамларига тўловлар фақатгина “Мунис” тўлов тизимларининг “0209” МИБ тўлови хизмати орқали амалга оширилади.
Шундан сўнг, Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига тўғридан-тўғри банклараро тўловларни амалга ошириш имконияти чекланади.
Ўз навбатида, чеклов жорий қилинган санадан кейин техник хатоликлар сабабли келиб тушган маблағлар ижро ҳужжати бўйича қабул қилинмасдан тўловни амалга оширган юридик ёки жисмоний шахсларга қайтарилади.
Бу ҳақида барча вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотлари ҳамда тижорат банкларига маълум қилинган.
Ижро ҳужжати рақами ва ижро ҳужжатлари бўйича бошқа барча маълумотларни Бюронинг интернетдаги www.mib.uz сайти орқали олишингиз мумкин.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ