Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 19 пользователей Статистика телефон доверия


АҲОЛИ ЖОН БОШИГА 124 ДОЛЛАРДАН ёки 16,5 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилди

×

 2022-11-29 15:07:08    226

Скачать PDF
Печать


Президентимизнинг 2020 йил 25 ноябрдаги Жаҳон банкининг Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида берилган топшириқлар ижросини амалга ошириш бўйича лойиҳалар ижрочиси ва туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан Қорасой, Порлоқ, Гастон, Истиқлол, Янгибўстон МФЙлари танлаб олинган эди.
Ушбу МФЙларда вилоят қишлоқ инфратузилмаларини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишга кўмакдош ҳамкор гуруҳнинг лойиҳаси доирасида ва МФЙлар аҳолисининг фикрлари асосида режа белгилаб олинган эди. Режага кўра Қорасой, Порлоқ МФЙларида 10 кмдан, Гастон МФЙда 7 км, ички йўлларни асфальтлаштириш, Истиқлол МФЙда 12 км ичимлик суви тармоғини тортиш ва сув иншоотини қуриш, Янгибўстон МФЙда 33-мактабга спортзал қуриш режалаштирилган. Энг қизиғи, бу ишларнинг назорат қилинишида маҳалла аҳолисидан тузилган жамоатчилик вакилларининг иштирокидир. Ушбу жараёнда ҳар бир маҳалладан тузилган жамоатчилик вакилларини ўз ҳудудларида олиб борилаётган ишларга бефарқ бўлмасликларини, назорат қилиб боришларини сўраб қоламиз. Шундагина бажарилган ишлар янада сифатли амалга оширилади.
Юқоридаги истиқболли ишларни амалга ошириш учун МФЙларнинг аҳолиси жон бошига 124 доллардан 16,5 млрд. 600 млн. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Ушбу МФЙларда белгиланган ишлар қай тарзда амалга оширилаётганини билиш мақсадида МФЙларда бўлдик.
Қорасой МФЙда “Иншоот инвест” МЧЖ томонидан кўчалар шағаллаштирилмоқда. Бу жараён якунлангач, кўчаларда 10 км асфальтлаш ишлари бажарилади. Ишлар якунланса, маҳалла йўл борасида ҳавас қилса арзигулик кўринишга келади.
– Маҳаллада олиб борилаётган ишларни лойиҳада кўрсатилганидек боришида вакиллар билан биргаликда назорат қилиб бормоқдамиз, – дейди маҳалла жамоатчилик раиси Муҳаммадқодир Раҳмонов. – Йўлларимиз асфальтланганидан кейин болалар мактаб, боғчага бориб-келишларида муаммо бўлмайди. Президентимиз томонидан чиқарилган қарор ижросини таъминлаётган барча раҳбарларга маҳалламиз аҳолиси номидан миннатдорчилик билдирамиз.
– Ҳозирда Қорасой МФЙда лойиҳа бўйича дастлабки ишлар бошланган, – дейди Жаҳон банки масъуллари томонидан бириктирилган вакил – қишлоқ мухандиси Абдумалик Набижонов. – Порлоқ МФЙда ишлар тўхтаб қолган. Сабаби, бу маҳаллага 9 км ичимлик суви тармоғи тортилиши юзасидан лойиҳалаш ишлари бажарилган. Қурувчи ташкилотни аниқлаш учун тендер жараёни ўтказилмоқда. Тендерда ғолиб бўлган қурувчи ташкилот тармоқ тортиш ишларини якунлагандан сўнг, 10 км йўлга асфальт ётқизиш ишлари бошланади. Қолган 3 та маҳаллада ҳам лойиҳалар тақдим этилиб, тендер танловида ғолиблар аниқланди. Тез орада МФЙларда ишлар бошланади.
Бу ишлар тўлиқ якунлангач, 5 та МФЙнинг инфратузилмаси яхшиланиб, одамларнинг яшаш тарзи фаровонлашади. 
Бундай ишлар бардавом бўлсин!

Раҳматилло ШОДМОНОВ.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ