Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
"МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ-МЕНИНГ СУДЬЯМ"
×
2022-11-21 11:00:26 301
"МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ-МЕНИНГ СУДЬЯМ" Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабулларни ўтказиш белгиланган. Ёзёвон МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда Фарғона вилоят судининг судьялари Ф.Аманов, Н.Раимқулов ҳамда ЖИБ Ёзёвон туман судининг масъуллари иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва "Менинг маҳаллам-менинг судьям" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди. 13 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, хуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди. Шерзод ТОШМИРЗАЕВ, вилоят судининг судьяси. ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ