Размер шрифта цвет картина

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Подписка на новости


На сайте сейчас 86 пользователей Статистика телефон доверия


Замонавий кўринишга келтирилган бино эгаларига топширилди

×

 2022-11-14 12:15:17    217

Скачать PDF
Печать


Юқори маҳалла фуқаролар йиғинида ,, Обод қишлоқ" дастури асосида талайгина ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳудуддаги 16-мактаб бошланғич синф ўқувчилари ўқийдиган икки қаватли бино тўлиқ реконструкциядан чиқарилди. Бунинг учун бюджетдан 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ сарфланди. Замонавий кўринишга келтирилган бино эгаларига топширилди. Тадбирда 2-сектор раҳбари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар қатнашдилар. Туман ХТБ мудири Фозилжон Юлдашев, сектор раҳбари Илҳомжон Ходжаев бинонинг янгиланиши юртимизда ёш авлодга яратилаётган имконият ва шароитларни кўриниши эканлигини таъкидладилар. Айни пайтда 11 та бошланғич синфлар таълим олаётган бино иссиқ, замон талабларига жавоб беради. Меҳмонлар синф хоналарини айланишиб, бунга ўзлари гувоҳ бўлдилар. Кўзни қувнатадиган бинода болажонлар мазза қилиб ўқишади, энди. Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.