Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ҚОНУНДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА БАҒИШЛАНДИ
×
2022-11-14 12:13:01 228
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил 28 октябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини тасдиклаш тўғрисида"ги қонун (https://lex.uz/uz/docs/6257345) билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси тасдикланган. Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигида Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, унинг ижросини таъминлашга бағишланган семинар ўтказилди. Семинарда вилоят, туманлар студияларидан Олий Мажлис сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, халк депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, бўлим ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов янги тартибдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексидаги ўзгаришлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот бериб, бир қанча ижобий ўзгаришлар ҳақида тушунча берди. Янги тартибдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексидаги ўзгаришлар барчага маъқул бўлди. ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ