Размер шрифта цвет картина

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Подписка на новости


На сайте сейчас 30 пользователей Статистика телефон доверия


ЭРТА ЭККАН, ЭРТА ЎРАДИ

×

 2022-10-17 09:44:01    242

Скачать PDF
Печать


Ёзёвон уста деҳқонлар юрти эканлигини амалда исботлаб келмоқда. Пахта етиштириш бўйича Ёзёвон тажрибаси вилоятда оммалаштирилганлиги бунга мисолдир.
    Нон--бу азиз неъмат. Юртимизда ғалла мўл бўлса тўқчилик, ҳотиржамлик бўлади.Туманимизда буғдой экиш ва ер тайёрлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.  Келгуси йил ҳосили учун 6 минг 600 гектар майдонга буғдой экиб, етиштириш белгиланган. Туманда 181 та фермер хўжаликларида буғдой етиштирилади. Шундан 14 та фермер хўжалиги уруғлик буғдой етиштириш бўйича шартнома қилган.
     Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари “Баҳромбек” ва “Фарғона” дон кластерлари билан шартнома имзолашган. Ҳозирда кластерлар томонидан фермер хўжаликларига гектарига 200 кг аммафос ва 300 кг дан уруғлик буғдой берилмоқда.
   Эрта эккан, эрта ўради, деб бежиз айтилмаган. 16 октябрь ҳолатига туманимизда 3 минг 223 га ер майдонига  буғдой экилди. Олди экилган буғдойлар бир текисда бўй кўрсатиб улгурди.     Ғалла етиштиришда ҳам юқори натижаларга эришамиз, деган ниятдамиз.

Эргашали МАМАДАЛИЕВ,

туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.