Размер шрифта цвет картина

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Подписка на новости


На сайте сейчас 51 пользователей Статистика телефон доверия


15 октябрь-- Халқаро қишлоқ аёллари куни

×

 2022-10-07 08:17:34    240

Скачать PDF
Печать


ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ     

   Хонобод МФЙдаги Яшил жамоат паркида15 октябрь-Халқаро қишлоқ аёллари куни олдидан  "Аёллар дафтари"га киритилган 37 нафар хотин-қизларга тикув машинаси берилди.       

Тадбирда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов сўз олиб,    --Тикув машинасига эга бўлган хотин-қизларимиз келажакда чеварчилик фаолияти билан шуғулланиб, табиркорликларини йўлга қўйиб олишларига ишонамиз,-деди.   

Вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова  давлатимиз томонидан  хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ҳақида гапирди ва уларнинг келгусидаги ишларига омад тилади. 

  -Уч нафар фарзандим бор, уйда улар тарбияси билан шуғулланаман. Чеварчилик ҳунаримни энди бемалол ривожлантирсам бўлади,-дейди хонободлик Зарифа Маматалиева.    Хайрли тадбирда ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари,  кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. 

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.