Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ҲАММАСИГА ҲАРАКАТ ТУФАЙЛИ ЭРИШИЛАДИ
2022-09-14 11:19:06 296
Ҳозирги кунда Ёзёвондаги қатор хайрли ишлар тажриба сифатида вилоятдаги барча шаҳар-туманларда қизиқиш уйғотмоқда ва ўрганишяпти.
Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, шаҳар прокурори Дилмуроджон Қобулов «Мезон» фермер хўжалигига ташриф буюришди. Фермер хўжалиги раҳбари Воҳиджон Обидов бундай натижага қандай эришгани ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Меҳмон ва мезбонлар томонидан теримда фаоллик кўрсатиб, энг кўп пахта тераётган теримчиларимизга эсдалик совғалари топширилди.
Кейинги манзил Хонобод МФЙда жойлашган «Яшил жамоатчилик парки» бўлди.
Фарғона шаҳар ҳокими: --Маҳаллада бундай боғ яратилгани таҳсинга сазовор, албатта бунинг тагида катта меҳнат ётибди,- деб алоҳида таъкидлади.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ