Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ҚАБУЛЛАР САМАРАДОРЛИГИ ОРТМОҚДА
2021-07-30 16:24:04 503
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошлиқ сектор раҳбарлари, Президент халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули 2-касб-ҳунар мактабида ўтказилди.
Ушбу қабулда ҳам аввалгилари каби кўп мурожаатлар ўрнида ҳал бўлди.
Масалан, Наргиза Хамидова шу ернинг ўзида Ободонлаштириш бошқармаси ишчисига айланди. "Ёшлар дафтари"да бўлган Кимёхон Ботировага тикув машинаси бериладиган бўлди. Беруний МФЙдан Манзурахон Худоёрованинг уй олиш учун мурожаати ижобий ҳал бўлди.
Яна алимент, уй-жой, кредит, йўл, электр борасидаги мурожаатлар ҳам тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилиб, ҳал этиладиган бўлди.
–Тўрт кун ичида 400 та мурожаат ўрганилиб, ҳал қилинди, яна 1700 та мурожаатни тез кунларда ҳал қилиш учун бор кучимиз билан ишлашимиз керак – деди ҳоким қабулдан кўнгли тўлганини билдириб.
Тадбир сўнгида "Наврўз" маҳалласидан келган йигитлар баҳорда ер олиб, яхши даромад қилишганини айтиб, туман ҳокимига миннатдорчилик билдиришди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ