Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ДАВЛАТ ТИЛИ ТАРҒИБОТИ ДАВОМ ЕТМОҚДА
2021-07-27 16:08:47 517
Туманимиз мактаб директорлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар-тренинг ўтказилди. Семинарга вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси A.Тонготарова ва Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Ф.Мамажонов ташриф буюрдилар. Семинар-тренингда мактаб раҳбарларидан диктант олиниб, ўқишлари учун бадиий адабиётлар тарқатилди. Шунингдек, учраётган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.Семинар қизиқарли ва мазмунли ўтди.
Н.ОБИДОВА,
туман ҳокимининг маслаҳатчиси.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ