Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ЮҚОРИ СОЙБЎЙИ МФЙДА САЙЁР СУД
2021-06-25 14:37:48 599
Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш бўйича ички ишлар бўлими, прокуратура, ҳокимият, суд ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қатор профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарасини ошириш, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр судлар ўтказиб келинмоқда. “Юқори Сойбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари-махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари иштирокида сайёр суд ўтказилиб, суд томонидан ички ишлар бўлими, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича тўпланган хужжатлар асосида 16 та маъмурий ишлар кўриб чиқилди. Ушбу маъмурий ишларда жами 26 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Маъмурий ишларни судда кўриш даврида майда безорилик, енгил шикаст етказиш, хақорат, ўзбошимчалик, маст ҳолда транспорт воситаси бошқариш ва бошқа шу каби ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарликка томонларнинг берган кўрсатмалари, ҳуқуқбузарларнинг қилмишидан пушаймонлиги, жамоатчилик фикри ва бошқа ҳолатларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан жазо чоралари қўлланилиб, қонун устуворлиги таъминланди. 1 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса, 3 нафар шахслар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан махрум қилинди, қолган шахсларга қонунда белгиланган санкция миқдорида жарима жазолари ва огоҳлантиришлар эълон қилинди.
Шунингдек, шу куни профилактика инспектори хизмат хонасида онлайн суд ташкил қилиниб, Ўз.Р.МЖтКнинг 41 ва 52-моддаси 2-қисми асосида маъмурий иш кўрилиб, фуқаро Ф.А.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Р.АРАПОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.
Ў.УМАРОВ,
туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари майор.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ