Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ТАДБИРКОР ҲОМИЙЛИГИДА 400 млн.сўмга боғча биноси қурилди
×
2021-06-01 08:45:04 543
Ижодкор МФЙдаги 5- ,,Келажак" мактабгача таълим ташкилоти биноси 1960 йилларда қурилганди. Бу масканда тарбияланганларнинг набиралари бугун боқчага ,,эгалик" қиляпти. Ўз навбатида аҳоли кўпайиб, боқчага эҳтиёж ҳам ортди. Маҳалла болалари учун ташкилот яқинидаги мослаштирилган бино боқчага айлантирилди.
,,Саҳоватли Сотволди ота" МЧЖ раҳбари, шу қишлоқ фарзанди Отабек Сотволдиев МТТ учун 400 млн. сўм сарфлаб, қўшимча енгил кострукцияли 60 ўринли бино қуриб берди.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кун арафасида тадбиркор ҳомийлигида қурилган бино фойдаланишга топширилди.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошчилигида сектор раҳбарлари иштирокида бино тантанали очилди. Бино олдидаги замонавий ландшафт киши кўзини қувнатади.
Қўшимча бино фойдаланишга топширилиши билан мазкур ташкилотда болалар қамрови 210 нафарга етказилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.