Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛАЙЛИК!
2021-04-14 17:56:55 520
ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛАЙЛИК!
Президентимиз жойларда бўлиб, ҳақиқий аҳволни кўрганидан сўнг ўтказган тадбирларида ҳали вилоятларда қилинадиган ишлар кўплигини таъкидлаб ўтмоқда. Шу боисдан республика ишчи гуруҳларини жойларга чиқиб, аҳволни рўй-рост таҳлил қилишга чорлади. Туман ҳокимлигида Олий Мажлис Сенати аъзолари Т.Мадумаров, Э.Сиддиқова, вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Қосимов иштирокида маҳаллаларда, халқ таълими, мактабгача таълим, тиббиёт соҳаларидаги ҳолатни ўрганиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.Тадбирда сенатор Т.Мадумаров Президентимиз талаби – одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшаши экани, бунинг учун барча соҳада одамлар учун зарур шароитлар яратилиши шартлигини таъкидлади. Бу борада ҳали Ёзёвонда қилинадиган ишлар кўплигини, уларни бартараф этиш учун жон куйдириб ишлаш шартлигини айтди. Маҳаллалар, халқ таълими, мактабгача таълим, тиббиёт соҳасида қилинган ишлар бўйича тегишли раҳбарларнинг ҳисоблари эшитилди.
И.КАРИМОВ.ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ