Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ВА ДАСТГОҲЛАР ТОПШИРИЛДИ
2021-03-30 17:20:15 644
Юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш борасида қатор тизимли ишлар қилиняпти. Айниқса кам таъминланган, ногиронлиги бўлганлиги туфайли “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар доимо эътиборда.Бугун ана шундай опа-сингилларимиздан 34 нафарига тикув машиналари, 16 нафарига гилам, адрас тўқиш дастгоҳлари топширилди.Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.–Муҳтарам Президентимиз томонидан аёлларимизга имтиёзлар яратиляпти, – деди туман ҳокими. Бизнинг асосий мақсадимиз “Аёллар дафтари”даги опа-сингилларимизни иш билан таъминлашдир. Бугунги тадбирнинг мақсади ҳам шу.Тикув дастгоҳи олган Баҳор МФЙда яшовчи Шарифа Омонова хурсандчилигини яшира олмади.–Президентимизга раҳмат, –деди онахон. – Уч келиним ишсиз. Мана энди дастгоҳ билан ишни бошлаб, ёнига яна қўшамиз. Кейинчалик бу ишни кенгайтириб, бекор ўтирган қўшниларни ҳам ишга чақирамиз.Маълумот ўрнида: туманда 1335 нафар фуқаро “Аёллар дафтари”га киритилган. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, бандлигини таъминлаш борасида қатор амалий ишлар қилиняпти. “Аёллар дафтари”даги 153 нафар юртдошимизга 980 минг сўмдан бир мартталик ёрдам пули берилди. 4 нафар уйсиз аёлларимизга Янгиобод МФЙдаги кўп қаватли уйлардан бепул хонадон берилди. 5 нафар “дафтар”даги аёлларнинг уйи айни пайтда таъмирланяпти. 4 нафар аёлнинг “Чимён” санаториясида бепул дам олиши учун ҳужжат тайёрланяпти.Бундай хайрли ишлар давом этади.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ