Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 6 пользователей Статистика телефон доверия


ЧИГИТ ЭКИШГА БАҒИШЛАНГАН ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ

×

 2021-03-20 17:41:32    643

Скачать PDF
Печать


Ёзвон тумани Хонобод ММТП ҳудудида чигит экишга бағишланган вилоят семинари бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокими Х.Бозаров бошлиқ вилоятдан келган катта-кичик раҳбарлар, туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор масъуллар, туман корхона, ташкилот раҳбарлари, класетлар вакиллари, ОАВ ва механизаторлар иштирок этдилар.

Йиғинда вилоят ҳокими Х.Бозаров бугунги тадбирнинг аҳамиятига тўхталиб, чигит экишда нималар қилиниши кераклиги, қандай ишлар амалга оширилши ва чигит экиш мавсумида тузилган штабларнинг вазифаларини тушунтириб ўтди.

1. Ҳар бир ҳуддуда туман штаби бўлиши кераклиги.

2. Туман штабларига кластернинг ишончли одамини бириктириш.

3. Ҳар бир туман 4 та сектор ҳудудида сектор штаблари бўлиши.

4. Ҳар бир сектор раҳбари ҳудудидаги штабни назорат қилиб боришлиги ҳамда чигит экиш тўлиқ якунлангач вилоят ҳокимига кафолат хати ёзиб бериши кераклиги айтиб ўтилди.

Вилоят ҳокими томонидан кластерларнинг айримлари танқид қилинди. Чунки бундай семинарларни кластерлар ташкиллаши керак, – деди. Фермер етиштирган пахтани кластер қабул қилади ва 10 чандон манфаат кўради деди.

Шунингдек чигитини экишга тайёрлаш шахобчалари ташкил этиш, техникаларга ёқилғи ва ўғитни кластер етказиб бериши кераклиги таъкидлаб ўтилди. Чигитни тайёрлаш шахобчаларига энг зўр мутахассисларни танлаб олиниши кераклиги айтилди.

Вилоят ҳокими чўл ҳудудларида мавсумда механизаторлар учун вагон, иссиқ овқат ва бошқа шароитлар тўлиқ таъминланган бўлиши керак, –деди. –Ҳар бир ММТПда чигит экиш олдидан қонлик чиқариб, ишчи ва эҳтиёжмандларга тарқатилиб, дуо ўқилиб, фотиҳа қилинса  Худо албатта беради, –деди.

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари А.Турсунов ҳисобот бериб, вилоят бўйича жами, 155 та отряд тузилганлиги, ҳар бир отрядга 15-20 тагача техника тўғри келишини айтди. Қишлоқ хўжалигига оид муаммо ва камчиликларга тўхталди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ нуронийларга вилоят ҳокими совғалари топширилди.

Хонобод ММТПдаги дала майдонига биринчи чигит ерга қадалиши олдидан қонлик чиқарилиб, дуо ўқилиб, иштирокчиларга ош тортилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ