Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 17 пользователей Статистика телефон доверия


“МУСТАҲКАМ ДЎСТЛИК”ДАГИ ишлар таҳлил қилинди

×

 2021-02-19 11:22:51    676

Скачать PDF
Печать


Бугун Мустаҳкам дўстлик МФЙда оммавий ободончилик ишлари бошланганини тўртинчи куни.

Туман ҳокими Д.Джалилов сектор раҳбарлари билан ҳудуд ободончилигига масъуллар иштирокида бу ерда қилинган ишлар бўйича тезкор йиғилиш ўтказди.

Туман ҳокими ўринбосарлари Ғ.Эргашев, М.Хатамов, Д.Назиров, сув хўжалиги бошлиғи А.Фозилов, йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Ў.Ҳайдаров, фермерлар кенгаши раиси Ш.Исманов, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари У.Деҳқонов, газлаштириш идораси раҳбари А.Қўчқоров ва бошқалар бажарилган ишлар бўйича ахборот беришди.

Туман ҳокими маҳалладаги ёшларни иш билан таъминланишини танқид қилди. – 41 нафар ёшдан 3 нафари ишга кирибди, – деди ҳоким. –Ёшлар бўйича жиддий ишлаш керак.

– Маҳаллада қилинадиган ишларни тартиб билан бажарсак, иш кўринади, – деди 2-сектор раҳбари, туман прокурори И.Ходжаев.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ