Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Ёзёвонга журналист ва блогерлар ташрифи
2021-02-11 18:14:08 638
МАТБУОТ АНЖУМАНИ
Туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида республика, вилоят ва туман оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкилланди.
Матбуот анжуманини ҳокимлик Ахборот хизмати раҳбари А.Худойқулов олиб борди. Туман ҳокими Д. Джалилов аввалги ишлаган корхонасида ҳам оммавий ахборот воситалари ходимлари билан илиқ муносабати ҳақида гапириб, ҳокимлик ахборот хизматига қулай иш шароитлари яратиб беришини айтиб ўтди.
Анжуманда “Ҳуррият” газетаси мухбири М. Солиеванинг маҳаллалардаги йўлларни шағаллаштириш бўйича берган саволига ҳоким янги йўлларни шағаллаштириш ишларига бюджетдан 200 миллион сўм ажратилганини ва ишлар жадал кетаётганини билдирди.
“Севимли” телеканали мухбири А. Зиёдовнинг Ёзёвон сув омборида туризмни ривожлантириш бўйича саволига ҳоким бу борадаги ўз режалари ҳақида тушунча берди.
Маҳаллий блогер М. Раҳматовнинг жамоат ташкилотлари билан ҳокимлик ўртасидаги алоқаларни янада яхши йўлга қўйиш орқали туманни илғорлар қаторига қўшилишига замин яратиш мумкинлиги ҳақидаги таклифини Д.Джалилов илиқ қабул қилиб, ён дафтарига қайд этиб қўйди.
Анжуман ниҳоясида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси вакили Б. Омонзода сўз олиб, кўтаринки руҳда ўтган бугунги тадбир учун журналист ва блогерлар номидан миннатдорчилик билдирди.
Матбуот анжуманидан сўнг иштирокчилар эсдалик учун суратга тушдилар.