Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Секторлар фаолиятидан
2020-10-16 09:20:06 876
МУАММОЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА ВА ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Ёзёвон туман прокурори, 2-сектори раҳбари И.Ходжаев Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини Чўянобод кўчасида яшовчи хонадонларга маҳалла фуқаролар йиғини маъсуллари билан кириб, фуқаролар билан учрашиб, суҳбатлашди.
Учрашувда, Чўянобод кўчаси, 15-уйда яшовчи Гулзодахон Отахонова сектор раҳбаридан янги қурган уйи учун эшик ва ром олишда қийналаётганлигини айтиб, ёрдам сўради. Г.Отахоновага 2 дона эшик ва 2 дона ром олиб берилиб, ушбу камчилик жойида бартараф этилди.
2-сектор раҳбари, туман ДСИ ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти мутасаддилари билан биргаликда «Деҳкон бозори»да нарх-навонинг суъний оширмаслик ва савдо қилиш жараёнларида карантин ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича ўрганди.
Ўрганиш натижасида туман ДСИ ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти мутасаддилари ҳамда “Деҳқон бозори” масъулларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
2-сектор раҳбари ҳудудидаги тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри учрашиб, улар билан очиқ мулоқот қилди.
Мулоқот давомида тадбиркорларга савдо қилиш жараёнларида карантин ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ