Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши сессияси олдидан
2020-10-05 14:53:34 689
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ РЕЖАЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сонли қарори билан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди. 2020 йилнинг 9 ойи якуни билан ушбу баҳолаш рейтинг натижалари эълон қилинди. Рейтинг натижаларига кўра Ёзёвон тумани 33 та “қониқарсиз” худудлар тоифасига киритилди.
Туманда 2019 йил якунлари билан асосий иқтисодий кўрсаткичларимиз натижалари пастлиги, туманда ишсизлик, саноат махсулотлари ишлаб чиқариш, йўналишларида вилоят кўрсаткичидан орқадалиги ҳисоботларда ўз тасдиғини топди.
Жумладан: туманда саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 248 млрд сўмни ташкил этиб, вилоятдаги улуши 1,3 фоизни (ўтган йилга нисбатан 151,9 %), қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 695,4 млрд сўм, қурилиш пудрат ишлари ҳажми 158,7 млрд.сўм, жами хизматлар ҳажми 139,3 млрд сўмга бажарилган. 2019 йил январь-декабрь ойларида жами 4,7 млн.доллар экспорт амалга оширилган.
2020 йил 8 ой якуни билан сезиларли даражада пастлаганини кўриш мумкин саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 88 млрд.сўмни ташкил этиб, вилоятдаги улуши 0,5 фоизни, қишлоқ ҳўжалиги 713,6 млрд.сўм (3,8%), қурилиш пудрат ишлари ҳажми 117,7 млрд.сўмни (2,8%), жами хизматлар хажми эса 164,9 млрд.сўмни (1,4%) ташкил қилди.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари 808,3 минг сўм (вилоят кўрсаткичидан 6,2 баробар кам)ни, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришда 796,5 минг сўм (2,5 баробар кам)ни, хизмат кўрсатишда 1514 минг сўмни (2,1 баробар кам) ташкил қилмоқда.
Ушбу кўрсаткичларни пастлигини асосий омиллари ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди. Жумладан;
Саноат соҳасида туманда мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича кейинги 5 йил давомида ишлар етарли даражада олиб борилмаганлиги сабабли, туманда ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари хажмида қайта ишлаш даражаси ҳамон пастлигича қолмоқда.
Ўтган 2019 йил ҳисобот даврида туманда 52 минг тонна мева-сабзавот, 4,1 минг тонна гўшт, 32,9 минг тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлсада, мева-сабзавотнинг 3,1 фоизи, гўштнинг 1,3 фоизи, сутнинг 3,9 фоизи қайта ишланган, холос.
Ушбу қайта ишланган гўштнинг 100 фоизи, сутнинг 99,9 фоизи, мева-сабзавотнинг 100 фоизи уй хўжаликлари (аҳоли) томонидан қайта ишланаётган махсулотлар хиссасига тўғри келмоқда.
Бугунги кунда туманда замонавий гўшт ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари мавжуд эмас.
Бундан ташқари, туманда рўйхатдан ўтган 152 та саноат корхонасидан
2019 йилда 59 таси ҳажмсиз, йил давомида 15 та корхона 20 млн. сўмгача, 23 таси 100 млн. сўмгача маҳсулот ишлаб чиқарган, холос.
Шунингдек, 2019 йилда 7,3 млн. долларлик маҳсулотлар импорт қилинган бўлсада, маҳаллийлаштириш дастурига лойиҳалар киритилмаганлиги сабабли, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилмаган.
Бугунги кунда туманда фармацевтика, чарм-пойабзал саноатида ҳамда электр-маиший товарлар ишлаб чиқариш йўналишида 2017-2019 йиллар давомида бирорта ҳам лойиҳалар амалга оширилмаган. Туманда 1 та фармацевтика, 1 та чарм-пойабзал ҳамда 1 та электр-маиший товарлар ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар фаолият юритмоқда холос.
Тумандаги “Гулистон” кичик саноат зонасига 8,8 гектар ер майдони ажратилган бўлсада, бугунги кунда белгиланган 14 та лойиҳалардан 1 тасида қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Қолган 13 тасида эса умуман ишлар бошланмаган.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд ресурслардан етарли даражада фойдаланилмаяпти. Жумладан, туманда жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида фермер хўжаликларининг улуши сабзавот ишлаб чиқаришда 31,4 фоизни, гўштда 2,9 фоизни, сутда 6,3 фоизни ташкил этмоқда.
Мисол учун, тумандаги сабзавотчиликка ихтисослаштирилган 24 та фермер хўжаликларида жами 118 гектар суғориладиган экин майдони мавжуд бўлиб, шундан, 41 гектарига (34%) сабзавот экинлари экилиб, белгиланган экин майдонидан 2 546 тонна кам ҳосил етиштирилган.
Боғдорчилик соҳасида фермер хўжаликларидаги мавжуд хосилли 293 гектар боғ майдонларидан 2784 тонна мева маҳсулотлари етиштириш имконияти мавжуд бўлсада, амалда 1 675 тонна мева маҳсулотлари етиштирилган.
Чорвачилик соҳасида. 2019 йилда жами 37 та чорвачилик фермер хўжаликларига чорва озуқаси учун 1 057 гектар ер майдонлари ажратилган бўлсада, белгиланган меъёрга нисбатан 1 694 бош шартли қорамоллар кам парваришланмоқда.
Паррандачилик соҳасида туманда паррандачиликка ихтисослаштирилган атиги 2 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда, холос.
Улар томонидан ўтган ҳисобот даврида жами 2,5 минг бош паррандадан атиги 170 минг дона тухум олинган (ўртача 1 йилда 68 дона тухум).
Балиқчиликни ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар етарли бўлсада, тумандаги 64 та балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига бириктирилган 1 655,3 гектар ер майдонларининг 823,5 гектари (49,7 %) дан фойдаланилган, холос.
Хизматлар соҳасида тумандаги Янгиобод ва Янгибўстон ҳудудларининг 34 км қисмидан А-373-Ўш-Тошкент магистрал йўли кесиб ўтган бўлишига қарамай, туманда ушбу имкониятлардан фойдаланиб, йўл бўйи инфратузилмаси объектлари ташкил этилмаган.
Тумандаги сиғими 350 млн.метр кубни ташкил этадиган “Марказий Фарғона” сув омбори ва унинг муҳофаза объекти ер майдонларидан хизмат кўрсатиш, дам олиш масканлари ташкил этиш имконияти мавжуд бўлсада, ушбу имкониятлардан фойдаланилмаган.
Туман марказидаги умумий майдони 2,2 га бўлган истироҳат боғининг 1,2 гектар бўш ер майдонларига хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, жумладан, турли аттракционлар ўрнатиш, кичик амфитеатр ва бошқа шахобчаларни қуриш ишлари амалга оширилмай келинмоқда.
Туманда 2020 йил якуни ҳамда 2021 йил 1-чорак якунлари билан туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Биринчидан: Жорий йил якунига қадар 12 та инвестиция лойихалари амалга оширилади ва 108 та янги иш ўринлари яратилади. Ушбу корхоналар томонидан 2020 йилнинг якунига қадар 1 млн.АҚШ долларлик махсулотларни экспортга йўналтириш ва 4 млрд. 350 млн сўм бюджетга қўшимча солиқ тушумлари жалб этилади.
Туман аҳолиси эхтиёжларидан келиб чиқиб танланган лойиҳалардан бири “Бахромбек” фермер хўжалиги қошида “Дон маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил қилиш” лойиҳасини амалга ошириш натижасида 20 та кам таъминланган оилалар вакиллари учун янги иш ўринлари яратилиши ҳамда аҳолини сифатли ун махсулотларига бўлган талабини қисман қондиришга эришилади.
Шунингдек, “Гулистон” кичик саноат зонасидаги умумий қиймати
16 млрд. 580 млн. сўм бўлган 11 та лойихаларни ишга тушириш орқали 106 та иш ўринлари яратилади ҳамда йилига камида 10 млрд. 500 млн сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқариш имкони яратилади.
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган “"Sab'atu kunuz nur" корхонасида “Қурилиш материаллари (травертин, водоэмульция)” лойиҳасини ишга туширилиши натижасида 2020 йил якунига қадар жами 855.6 млн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланади.
Иккинчидан: Туманда жорий йил якунига қадар бюджет даромадлар режаси 65 млрд 524 млн сўм бўлиб, йил якунига қадар 68 млрд 802 млн сўм бюджет маблағлари жалб қилиш орқали бюджетга қўшимча 3 млрд 276 млн сўм маблағлар йўналтирилади.
Учинчидан: Ҳозирги кунда “Темир дафтар” да қолаётган 1 085 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида оилавий тадбиркорлик йўналишида 106 та, ҳунармандчилик йўналишида 29 та, жамоат ишиларига 258 та, ўзини ўзи банд қилиш йўналишида 319 та, инвестиция лойиҳалари ҳисобига 23 та, қурилиш йўналиши бўйича 29 та, субсидия маблағлари асосида енгил типдаги иссиқхона қуриш орқали 90 та ва бошқа йўналишлар бўйича 231 та янги иш ўринлари яратиб, бандлиги тўлиқ таъминланиб, йил якунига қадар тўлиқ эхтиёжмандлар рўйҳатидан чиқарилиши таъминланади. “Темир дафтар” да қолаётган 153 та оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари билан ўз вақтида таъминланишини шахсан ҳоким назоратига олинади.
Тўртинчидан: Йил якунига қадар Бандлик жамғармаси маблағларидан аҳоли томорқаларини ривожлантириш учун 106 нафар фуқароларга 356 млн. сўм, жамоат ишларига 712.1 млн. сўм маблағлар сафланиб, жами 900 нафардан ортиқ фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эришилади.
Бешинчидан: Қишлоқ хўжалиги йўналишида йил якунига қадар жами 8 минг 111 тонна мева (талабга нисбатан 102.8%), 2 минг 342 тонна узум (127.2%), 16 минг 964 тонна картошка (297.8%), 3 минг 801 тонна пиёз (173.5%), 21 минг 901 тонна сабзи (769.3%), 24 минг 553 тонна бошқа сабзавот (245.8%), 3 минг 801 тонна полиз (173.5%), 6 минг 615 тонна гуруч (628.8%), 3 минг 632 тонна дуккакли маҳсулотлар (968.5 %), 5 минг 725 тонна буғдой (658%), 4 минг 158 тонна гўшт (89.1%), 34 минг 139 тонна сут (273.3%), 8 минг 582 тонна балиқ (1103%), 24 минг 525 дона тухум (103.6%) ишлаб чиқарилишини таъминланади.
2020-2021 йиллар давомида 4300 гектар майдондаги мавжуд сув омборининг 1000 гектарида садок усулида балиқ етиштиришни ташкил этиш ҳисобига жами 30 минг тонна балиқ етиштирилади. Бундан ташқари янги балиқни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширилишини таъминлаш ҳисобига 3000 тонна балиқни қайта ишлаш режалаштирилган.
Юқорида белгилаб олган барча чора-тардбирларни амалга оширилиши натижасида жами 2 485 та янги иш ўринлари яратилишини;
-шунингдек йил якунига қадар саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 115,6 млрд.сўмга етказилиб ўтган йилга нисбатан 103.3 % га, қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш хажми ўтган йил якунига нисбатан 104.3 фоизга, қурилиш ишлари хажми 128.3 фоизга, жами хизматлар хажми 103.4 фоизга бажарилишини;
-жорий йил якунига қадар янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари сонини 219 тага етказилишини;
-туманда вақтинча иқтисодий фаоллигини йўқотган 65 та корхоналар шундан, саноат соҳасида 29 та, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 23 та, бошқа соҳаларда 13 та субъектларни муаммоларни ўрганиб чиққан холда тегишли тартибда амалий ёрдамлар кўрсатиш ҳисобига фаолияти тикланилишини;
- шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобидан 6 млн 140 минг АҚШ долларлик, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳисобидан 2 млн 130 минг АҚШ долларлик, жами 8 млн 270 минг АҚШ долларлик экспорт амалга оширилишини таъминланади.