Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
КЎКРАК НИШОНЛАРИ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ
2020-10-02 16:23:32 747
Ўқитувчи ва мураббийлар байрами арафасида Халқ таълими вазири буйруғига асосан, республика таълим тизими ходимларидан бир гуруҳига «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси» фахрий унвонлари берилди. Улар орасида 4 нафар ёзёвонлик ўқитувчи ҳам бор. Уларга ушбу унвоннинг нишон ва гувоҳномасини топшириш маросимларида сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
Тумандаги илғор мактаблардан саналган 36-ИДУМ битирувчиларининг 51 фоизи бу йил олий ўқув юртлари талабаларига айландилар. Бу ютуқда она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гулнорахон Бўронованинг ҳам ҳиссаси катта. Гулнорахонга юксак унвоннинг гувоҳнома ва кўкрак нишонини топшириш тантанасида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Й. Бойигитов иштирок этиб, унвон соҳибаси ва мактаб жамоасини ушбу муваффақият билан муборакбод этди.
16 мактаб ўқитувчиси Шаҳнозахон Қўзибоева 16 йилдан буён биология фанидан юқори синф ўқувчиларига дарс бериб келади. Шу соҳа бўйича ўнлаб юқори малакали шогирдлар етиштирди.
Шахнозахонни “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” фахрий унвони билан қутлаш маросимида иштирок этган туман прокурори, 2-сектор раҳбари, адлия маслаҳатчиси И. Ходжаев Шахнозахонга гувоҳнома ва кўкрак нишонини топширар экан, ёш авлодни элу юрт корига ярайдиган инсонлар этиб етиштириш йўлидаги ишларига омад тилади.
Вилоятхон Обиджонова 27-мактабда директор сифатида иш бошлаганига кўп вақт бўлгани йўқ. Шу давр ичида мактаб ижобий ўзгаришлар сари юз тутди. Тадбирда қатнашган 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи, подполковник Х. Тошпўлатов унвон соҳибаси В. Обиджоновага гувонҳнома ва кўкрак нишонини топширар чоғи жамоада эришилаётган ютуқларда раҳбарнинг ўрни ҳақида гапириб, ўқув йили давомида ютуқлар янада кўпайишини тилади.
"Баркамол авлод" болалар мактабининг вилоятда ўз ўрни бор. Мактаб ўқувчилари республика миқёсидаги турли тадбирларда фаол иштирок этиб келадилар. Робототехника бўйича Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро кўрикда шу мактаб ўқувчиси Азизбек Неъматов фахрли 1-ўринни эгаллади. Тошкентда ўтган 54 мамлакат ихтирочи ўқувчилари қатнашган халқаро танловда эса 2- ўрин соҳиби бўлди. Унинг бу ютуғида устози “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” Дилбархон Нишонованинг меҳнатлари улкан.
4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А. Ахунов Дилбархонни ушбу юксак унвон билан табриклар экан, ўз ютуқлари билан устозига раҳмат олиб келадиган шогирдлари сони ортиб боришини тилади.
Тадбирларда туман халқ таълими бўлими мудири Фозилжон Юлдашев иштирок этиб, юксак унвон эгаларига ўз тилакларини билдирди.