Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ТАВСИЯНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ
2020-07-17 11:26:38 975
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-қарорига мувофиқ, республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун 59 нафар қизларимизга тавсияномалар берилди.
Ёзёвон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 2020 йил 10 июлдаги буйруғи асосида берилган тавсияномалар эгаларига топширилди.
Мазкур тавсиянома расмийлаштирилиб берилган кундан эътиборан уч йил муддат давомида кучга эга бўлади.