Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 12 Users Statistics phone helpline


ТАВСИЯЛАРГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК!

×

 2020-07-14 15:22:30    762

Download pdf
Print out


Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Д.Абдуллаевнинг туман аҳолисигига

 МУРОЖААТИ

 Бутун дунёда ҳозирги вақтда миллионлаб одамлар у ёки бу турдаги вирусли юқумли касалликлар билан касалланадилар. Вирусли юқумли касалликлар  ҳозирда ҳам тиббиётнинг долзарб муаммоларидан биридир.

Дунёда шов-шувларга сабаб бўлаётган касаллик коронавирус инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, даволаш ва олдини олиш чора-тадбирлари  тўғрисида  республика махсус комиссияси маълумотлари оммавий ахборот воситалари орқали бериб борилмоқда.

Бугунги кунга келиб, дунё бўйича 13 миллиондан зиёд аҳоли касаллик вируси билан зарарланган бўлса, шундан  575 мингдан ортиқ аҳолида ўлим ҳолати қайд этилган. Дунё миқиёсида коронавирусдан 3000 дан ортиқ тиббиёт ходимлари тиббий хизмат кўрсатиш давомида инфекция юқтириб олган ва вафот этганлар.

Ўзбекистон Республикасида бугунги ҳолатга кўра (14.07) 13872 нафарни ташкил этмоқда. Шундан вафот этганлар 64 нафар. Бир кунда 594 кишида коранавирус аниқланди. Республика бўйича барча ҳудудлар “Қизил”, деб эълон қилинди.

Аҳоли ўз саломатлигига қайғуриб, саломатлик хавф омилларини бартараф этишда жавобгарлик ҳисини кучайтириб, тиббиёт ходимлари саъи ҳаракатларини инобатга олиб, профилактик чора-тадбирларига амал қилмас экан бизнинг республикамизда, вилоятимизда ҳамда туманимизда инсон ҳаётига хавф солувчи омил сақланиб қолаверади.

Туман аҳолисига мурожаатимиз шуки, янги коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг энг яхши усули карантин қоидаларига риоя қилиш, яъни уйдан сабабсиз чиқмаслик, аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш, уйдаги ҳавони ҳар икки соатда мунтазам алмаштириш, атрофдаги инсонлар билан 2 метрлик масофани сақлаш, қўлни тез-тез совунлаб тозалаб ювиш ёки антисептик эритмалар билан чайиш, шахсий химоя воситалари (тиббий никоб, қўлқоп тақиш), умумий саломатликни сақлаш учун баланслашган овқатланиш тартибига риоя этиш, етарлича миқдорда суюқлик ичиш, мунтазам бадан тарбия машқларини бажариш, организмни толиқтирмай вақтида меҳнат қилиш ва соғлом уйқуни ташкиллаштиришдан иборат.

Агарда ўзингизда тана ҳарорати кўтарилса кўчага чиқмасдан тез тиббий ёрдам чақришни тавсия қиламиз. Бу билан сиз бошқаларга инфекция тарқалишини олдини олган бўласиз. Ёки ҳудудий тиббиёт муассаса томонидан бириктирилган тиббиёт ходимларига мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Ушбу қоида ва меъёрларга қатъий амал қиладиган бўлсак, туман аҳолиси ўртасида аянчли ҳолатларни олдини олган бўламиз. Шу билан бирга Республика иқтисодиётига самарали ҳисса қўшган бўламиз.

Тиббиёт бирлашмаси раҳбари сифатида, сизлардан барча тиббиёт ходимлари тавсияларига амал қилишингизни илтимос қилган ҳолда талаб қиламан.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ