Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Пандемия даврида
2020-07-09 15:04:53 910
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!
Ёзёвон тумани ФВБ ходимлари томонидан туманимиз ҳудудидаги чўмилиш тақиқланган очиқ сув ҳавзаларида ота-оналари ҳамда ушбу сув ҳавзаларига бириктирилган масъул ходимлар томонидан назорати олиб борилмаётган мактаб ёшидаги болалар билан бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш юзасидан профилактик рейдлар ўтказилмоқда.
Ҳозирги кунда жуда кўплаб омиллар очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш мумкин эмаслигини кўрсатиб турибди. Масалан, очиқ сув ҳавзаларида сувнинг санитар-гигиеник ҳолатининг доимо ёмонлиги, коронавирус инфекцияси кенг тарқалаётган даврда жуда кўплаб болалар очиқ сув ҳавзаларида карантин талабларига риоя қилмайдилар. Чўмилиш қоидаларига айниқса, сувда бўлиш вақти ва сув ҳарорати билан боғлиқ омилларга амал қилинмайди.
Профилактик суҳбатлар давомида кўплаб болалар сузишни энди ўрганаётгани ёки билмаслиги, чўкканда биринчи ёрдам кўрсатиш тўғрисида ҳаттоки назарий тушунчаларга ҳам эга эмаслиги, шунингдек, сув ҳавзаларига ота-оналаридан руҳсат сўрамасдан келганликлари маълум бўлди.
Ҳурматли ота-оналар! Каратин даврида фарзандингизни бўш вақтларини тўлиқ назорат қилишингизни сўраймиз. Туманимиз ҳудудидаги очиқ сув ҳавзаларига “Чўмилиш тақиқланган” мазмунидаги огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилган. Ушбу белгилар мавжуд ҳавзаларда содир бўлган чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларда барча масъулият ота-оналарга юкланишини маълум қиламиз.