Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Ғалла-2020
2020-06-17 15:32:45 894
РЕСПУБЛИКАМИЗДА
жорий йилда 3 миллион 57 минг 361 тонна дон тайёрлаш режалаштирилган. 17 июнь ҳолатига 1 миллион 427 минг 730,4 тонна бошоқли дон тайёрланган. Бу йиллик режани 47,01 фоизига тенгдир.
Дон тайёрлашда Фарғона вилояти республикада бешинчи ўринда.
ВИЛОЯТДА
дон тайёрлаш бўйича тезкор маълумотга кўра, 16 июнь куни 17 минг 332 тонна дон ўриб йиғиб олинган. Бу шартнома режасининг 6,17 фоизига тенгдир. Мавсум бошидан буён 115 минг 52 тонна дон тайёрланди.
ТУМАНДА
шартнома режасини ошириб бажарган фермер хўжаликлари сони 33 тага етди. Кеча “Деҳқонбой ота”, “Агро Ёзёвон”, “Нурли Янгиобод шабодаси”, “Машрапов Азимжон Рўзиевич”, “Аъзамжон”, “Мирзабой” фермер хўжаликларида шартнома режаси бажарилди. 16 июнь куни 1253,9 тонна (6,16%) ғалла ўриб йиғиб олинди. Шартнома режаси 50 фоиздан ошди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ