Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ
2020-06-15 13:19:36 878
Мамлакатимизда суд ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида билиб-билмай жиноятга қўл ўриб қўйган, жазони ўташ даврида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, ўзига тўғри хулоса чиқарган фуқароларни жазо муддатларини қисқартириш, уларни ўталмай қолган асосий ва қўшимча жазолардан озод этиш амалиёти қўлланилиб келинмоқда.
Ана шундай суд жараёнларидан бири жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ташкил этилди. Суд мажлисида туман ИИБ бошлиғининг 5 нафар маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этиш ҳақидаги тақдимномалари атрофлича ўрганилиб чиқилди. Суд жараёнида барча маҳкумлар содир этган қилмишларидан ўзларига тўғри хулоса чиқариб олишгани, ахлоқан тузалиш йўлига ўтиб фойдали меҳнат билан шуғулланишаётгани, бундай қилмишларни бошқа такрорламасликлари ҳақида кўрсатма беришди. Туман ИИБ вакили маҳкумлар жазони ўташ тартиб ва қоидаларига сўзсиз амал қилиб келишгани, ўрнатилган тартиб-қоидаларни ўз вақтида бажаришгани, намунали хулқи билан ажралиб туришганини таъкидлади.
Суд маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг ҳам маҳкумлар ҳақидаги фикрларини эшитиб, прокурор фикрларини тинглаб 5 нафар маҳкумни Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси тартибида ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишни лозим топди.
Жазо муддатларидан озод этилган маҳкумлар эндиликда эркин фуқарога айланиб, оилалари ва жамият учун фойдали меҳнатни давом эттиришлари мумкин бўлди.
Акбаржон АБДУЖАЛИЛОВ,
жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди девонхона мудири.