Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 18 Users Statistics phone helpline


Д.Мавлянов ва бошқаларнинг мурожаати юзасидан расмий баёнот.

×

 2020-06-09 15:39:23    859

Download pdf
Print out


Фуқаро Д.Мавлянов ва бошқалар экилган турк ёнғоғи, узум, шафтоли, гилос, полиз экинлари, булғор қалампири каби боғдорчилик ва сабзавотчилик экинлари ноқонуний бузиб юборилганидан норозилигини билдирган.Бекобод тумани ҳокимининг 29.01.2019 йилдаги 667-сонли қарори билан, “MASHRABJON OLIMJON FAYZ” фермер хўжалигига туманнинг “Мавлонов” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 867, 866, 870-контурларида жойлашган жами 45,85 гектар, шундан 44,14 гектар суғориладиган ер майдонлари пахта ва ғаллачилик йўналишида ажратиб берилган.Бироқ, фуқаро Д.Мавлянов ва бошқа ёлланма ишчилар томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз “MASHRABJON OLIMJON FAYZ” фойданувидаги ер майдонларининг 14,8 гектарига турк ёнғоғи, узум, шафтоли, гилос, полиз экинлари, булғор қалампири каби боғдорчилик ва сабзавотчилик экинлари ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан экиб юборилганлиги маълум бўлган.Соҳа мутахассислари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар, фото ва видеолавҳалар расмийлаштирилган.Бекобод тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан ҳолат юзасидан ер қонунчилиги бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва туманда ер муносабатларини тартибга солиш юзасидан туман ҳокими номига тақдимнома киритилган.Ҳозирда 2020 йил пахта ҳосили учун чигит экиш режалаштирилган ушбу ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларига экилган ноқонуний экинлар буздирилган.Умуммиллий бойлигимиз бўлган ерга ва озиқ-овқат хавфсизлигига бефарқ бўлмаган фуқароларимиздан қонунчилигимизга жумладан, ер қонунчилигига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.