Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 5 Users Statistics phone helpline


ГАЗ УСКУНАЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ – ЗАРУРИЙ ХАВФСИЗЛИК ЧОРАСИДИР!

×

 2020-05-27 08:34:10    954

Download pdf
Print out


Хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик ва газ ускуналарининг ишлашига рухсатсиз аралашиш, турар-жой биноларида газни ишлатиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг пайдо бўлиши асосий сабабидир.

Мамлакатимизда қиш мавсуми давомида содир бўлган бир қатор фожиали воқеалар яна жамоатчилик эътиборини хонадонларда газдан хавфсиз фойдаланишга қаратди.

Газ билан юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишнинг энг самарали чораларидан бири – истеъмолчиларнинг газ ускуналарига доимий хизмат кўрсатишдир. Ҳар қандай газ ускунаси хавфни ошириш манбаи ҳисобланади. Йиллик техник хизмат кўрсатиш истеъмолчиларнинг газ ускуналари ҳолатини назоратдан ўтказиш, носозликларни уз вақтида аниқлаш, уларни бартараф этиш ва шу билан газлаштирилган уйларда хавфсизликни таъминлашга имкон беради.

"Ҳудудгаз Фарғона" МЧЖнинг "Ёзёвонтумангаз" филиали томонидан газ билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 22- сонли қарорига асосан, гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳар бир газдан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг уйларига бориб, уларнинг газ ускуналарини йилига бир маротаба техник ва икки маротаба профилактик кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, Ёзёвон туманида жами 21 408 та аҳоли хонадонлари мавжуд бўлиб, шулардан 3 927 таси табиий газ билан, қолган 17 481 таси суюлтирилган газ билан таъминланади.

Юқорида кўрсатилган қарор талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ёзёвонтумангаз" филиалининг уй ичи хизмати ходимлари томонидан аҳоли хонадонларидаги мавжуд 24 786 та турли хилдаги газ ускуналарига техник хизмат кўрсатиб келинмоқда.

"Ёзёвонтумангаз" филиалида малакали ишчи ва муҳандислар ишлаб келмоқдалар. Улар бажараётган ишлари муҳимлигини аниқ англаган холда, ўз хизмат вазифаларини бажариш билан биргаликда, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Аҳоли хонадонларига кирилганда уй эгаларига газдан тўғри фойдаланиш ҳамда юз бериши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш буйича тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Бундай тарғибот ишлари давомида қўлбола газ қурилмалари, резина шланг, ностандарт иситиш мосламаларидан фойдаланиш нафақат ўз ҳаёти, балки яқинлари, қўшнилар ва бутун маҳалладошлар соғлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги тушунтирилмоқда.

 

"Ҳудудгаз Фарғона" МЧЖ матбуот хизмати