Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 15 Users Statistics phone helpline


ИЗЛАСАНГ ТОПАСАН , ИСТАСАНГ, ЭРИШАСАН!

×

 2020-05-05 15:23:24    1058

Download pdf
Print out


Бугунги пандемия жараёнида таълим соҳаси ходимлари уйда қолиб масофавий таълимни амалга оширяптилар. Ўқувчилар уйда ота-онасининг кўмагида ўқитувчилар томонидан берилган онлайн топшириқларни бажариб бормоқдалар. Иқтидорли ўқувчиларимиз уйда қолиб, ўз иқтидорларини янада ривожлантириб, турли ютуқларга эришмоқдалар. Шундай иқтидорли ўқувчиларимиздан бири 36-ИДУМнинг 9-“А” синф ўқувчиси Мафтуна Алижонова бўлади.

Келажакда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлишни мақсад қилган бу ўқувчи 5-синфдан буён она тили ва адабиёт фанидан ўтказилиб келинаётган “Билимлар беллашуви” ва фан олимпиадасида туманда биринчиликни қўлдан бермай келмоқда. “Изласанг, топасан, истасанг, эришасан” ҳикматини ҳаётига шиор қилган Мафтуна вилоят ҳокимининг фармойиши асосида ўтказилаётган “Она тили – миллат руҳи” шиори остидаги иншолар танловида Мафтуна туманда ғолиб бўлди. “Ўзбек тили имло қоидаларини билишнинг аҳамияти” мавзусида ўтказилган навбатдаги иншолар танловида 19 та туман-шаҳар ўқувчилари ичида туманимиз шарафини ҳимоя қилиб 3-ўринни қўлга киритди.

  “Она тилимиз улкан хазина эканки, қайта-қайта иншо ёзсам ҳам, ундаги сўзлар тугамайди, такрорланмайди”, деб ёзади Мафтуна иншосида. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Она тилимиз бойлигидан, сўзларининг жозибасидан фахрланиб, ушбу танловда қатнашаётган бундай ўқувчиларимизга зафарлар тилаймиз. Уларнинг сафи янада кенгайишини истаб қоламиз.

 

Н.ОБИДОВА,

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини таъминлаш масалалари бўйича туман ҳокимининг маслаҳатчиси.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ