Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 16 Users Statistics phone helpline


ТАРИХИЙ КУН ЁҲУД ХОНОБОДДА ҚАБРИСТОН УЧУН ЕР АЖРАТИЛДИ

×

 2023-03-14 14:34:56    314

Download pdf
Print out


Маълумки вилоятимизда хонадонбай ишлаш бўйича  республика ишчи гуруҳи иш олиб боряпти. Ишчи гуруҳ аъзолари халқимиз вакиллари билан суҳбатлашиб, муаммоларни ўрганишяпти.       Кеча Хонободда бўлган учрашувда Президент админстрацияси масъул ходимига оқсоқоллар қабристон масаласида мурожаат қилишганди. 18 мингдан зиёд аҳоли яшовчи қишлоқнинг ягона қабристонига бир неча авлод вакилларига қайта-қайта қўйилавериб, қийинчилик туғдираётганди.       ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бугун Хонобод қишлоғига ташриф буюрди. Қишлоқ қабристонида нуронийлар вакиллари билан суҳбатлашди.        -- Хонободга Президентимизнинг тошириғига асосан қабристонга ер ажратиш  мурожаати бўйича келдим,-деди Президент  маслаҳатчиси.-Ўргандик, қишлоқ қабристонига 900 йиллар бўлибди.Ҳамманинг борар жойи шу ер. Бугун бу масалани ҳал қилиб кетамиз.      Бир неча ўн йиллардан буён ҳал бўлмаётган муаммо бартараф этилгани учун нуронийлар бу ишга бош бўлган Президентимизни дуо қилдилар.      Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев иштирокида қабристон учун ажратилган  ,, Фар. Қоракўл" фермер хўжалигининг 389-контуридаги 5 гектарли ерга қозиқ қоқилди.      Маросимда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев, туман секторлари раҳбарлари,  кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. 
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.