Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ГУЛИСТОНДАН ЯНА БИР ОЛИМ ЧИҚДИ
2023-03-06 18:13:22 223
Мана, иккинчи йилдирки, Фарғона Давлат университети филология факультетида ўқиётган ёзёвонлик талабалар ,, Марказий Фарғона" газетаси таҳририятда амалиёт ўтишади. Бир гуруҳ талабалар устози билан таҳририятга кириб келишди. --Ўзим ёзёвонликман, Гулистонда туғилиб ўсганман,-дея таништирди талабалар устози. Яқиндан танишдик. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Абдумалик Саминов 1989 йилда туғилган. Гулистондаги 10-мактабда, кейинчалик Ёзёвон транспорт коллежида ўқиган. Фарғона Давлат университети филология факультетини тамолаб, илм йўлини танлаган. --2022 йилда ,, Қарама-қарши сўзларни бирикиши" мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктор (PhD) лигини ҳимоя қилдим,--дейди Абдумалик. --Айни пайтда университетда ишлаяпман. Илм йўлини танлаганимдан кейин қишлоғимиз ёшларида ҳам ўқишга қизиқиш ортди. Ҳозир университетда 10 дан ортиқ гулистонликлар ўқишади. Ёш олим билан суҳбатлашиб, маза, шунинг билан бирга ҳавас қилдим. Чунки 33 ёшда олим бўлиш, ҳар кимга ҳам эмас-да! Бу ҳам бўлса, ёшларга эътибор намунаси. Номзодлик диссертациясини ҳимоя қилолмай, умрини ўтказганларни эшитганмиз. Абдумалик Саминов бу қишлоқдан чиққан иккинчи олимдир. Биринчиси иқтисодчи олим Музаффар Абдураҳимов. У Тошкентда, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида ишлайди.
Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.